Навоийликлар ДХМларнинг қайси хизматларидан энг кўп фойдаланаётгани маълум қилинди
ДХА Навоий вилояти бошқармаси матбуот хизматига кўра, 2021 йилнинг 1-чорагида ҳудуддаги ДХМлар орқали аҳолига 92 523 та давлат хизматлари кўрсатилган. Шундан 14 377 таси болани давлат МТТга жойлаштириш учун ариза бериш хизматига тўғри келади.
Маълум қилинишича, 1-чоракда энг кўп мурожаатлар фарзандини давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш бўйича бўлган. Ушбу хизматдан фойдаланиш учун 14 377 та мурожаат бўлган. Солиқ тўловчининг идентификацион рақамини аниқлаш хизматидан эса 13 672 нафар фуқаро фойдаланган.
Шунингдек, навоийликлар ушбу муддатда пенсия ҳақида (9 493 та), руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги ҳақида (5 529 та), наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида (5 283 та), судланмаганлик (судланганлик) ҳақида (3 290 та), никоҳ қайд этилганлиги ёки никоҳда турмаслиги тўғрисида (2 671 та) маълумотнома олиш хизматларидан кўп фойдаланишган.
Ўтган уч ойда жамғариб бориладиган пенсия тизими бўйича 3 410 та, кадастр паспортини шакллантириш бўйича эса 2 882 та давлат хизматлари кўрсатилган.
Аввалроқ, Навоий вилоятининг энг олис ҳудуди – Томди туманида давлат хизматлари маркази биноси фойдаланишга топширилган эди.
Мавзуга оид
12:16 / 01.11.2024
Навоийда одамлар даромадини кўпайтириш масаласи кўриб чиқилди
21:27 / 31.10.2024
Навоий давлат университети ташкил этилди
21:16 / 31.10.2024
Президент Навоий вилоятида йирик ва стратегик лойиҳалар билан танишди
16:28 / 31.10.2024