Украина мудофаа вазири Россия Қрим орқали ҳужум қилиши мумкинлигини айтди
Қайд этилишича, Россия яриморолни сув билан таъминлаш учун ана шу йўлни тутиши мумкин.
Россия Украинага Қрим тарафдан ҳужум қилиши мумкин. Бу ҳақда Украина мудофаа вазири Андрей Таран айтди.
Унинг қайд этишича, Россия яриморолни сув билан таъминлаш учун ана шу йўлни тутиши мумкин.
Таран Россиянинг ҳаракатлари Шарқий Европа мамлакатлари учун ҳам хавф солиши мумкинлигини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Россия Қримга 42 минг нафар ва Украина шимоли-шарқий чегараларига 110 минг нафар ҳарбий хизматчи жўнатган.
"Биз бу ҳаракатларни миллий хавфсизлигимизга нисбатан реал таҳдид деб баҳолаймиз. Бизнингча, Россия ҳужумга тайёрланмоқда ва Қрим эҳтимолий фронт бўлади", - деди у.
Аввалроқ G7 давлатлари Россияни Украина чегарасида иғвогарлик қилишни тўхтатишга чақирганди.
Мавзуга оид
09:00
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
08:19
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга кўндирмоқчи
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024