Қорамол сотган шахс 27 минг долларга чув тушди
Косонсойлик фуқаро уйчилик танишига сотган қорамоллари пулини тўлиқ ололмагани ортидан ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
9 апрель куни, Косонсой туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаро 2021 йил 8 март куни, Уйчи туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқарога молхонасидан 38 бош йирик шохли қорамолини 42 200 долларга сотиб олишга келишган. Уйчилик шахс унинг ишончига кириб, 15 минг доллар бериб, молларни олиб кетган.
Молларини сотган шахс вақт ўтса-да, қолган 27 200 долларни бермасдан, алдаб келаётган харидорга чора кўришни сўраб ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
17:34 / 03.10.2024
Наманганда ҳайдовчи 9 ўринли транспортга 30 дан ошиқ боғча боласини миндириб ҳаракатланди
16:30 / 11.09.2024
“Ҳақиқатга тўғри келмайди” — Ўзбекистонда қорамолларда юқумли касаллик тарқалгани рад этилди
13:17 / 27.07.2024
Рақобат қўмитаси Косонсой тумани Ободонлаштириш бошқармасига нисбатан иш қўзғатди
07:55 / 09.07.2024