Ўзбекистон | 15:27 / 15.04.2021
8863
1 дақиқада ўқилади

Убайдулла Мингбоев Судьялар олий кенгаши таркибига киритилди

Судьялар олий кенгашининг ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширувчи аъзоларининг янги таркиби тасдиқланди.

Фото: ЎзА

Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Ўзбекистон Судьялар ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбоев, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазири ўринбосари Содиқжон Турдиев, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ҳамда Конституциявий суд аъзоси Қаҳрамон Ўлжаевлар Судьялар олий кенгашининг ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширувчи аъзолари этиб тасдиқланди.

Қонунга кўра, кенгаш аъзоларининг судьялар орасидан тасдиқланган ўн бир нафар аъзоси ўз фаолиятини доимий асосда, саккиз нафар аъзоси эса жамоатчилик асосида амалга оширади.

Маълумот учун, Убайдулла Мингбоев Судьялар олий кенгаши раиси, Судьялар ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоат маркази раиси бўлиб ишлаган.

Бундан олдин, Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилгани хабар берилганди

Мавзуга оид