Бўстондаги ёймачилар муаммоси ҳал этилди
Сайтимиз орқали «Автошоҳбекат бозорга айланган» — Бўстондаги ёймачилар муаммоси мавзусида таҳлилий материал эълон қилган эдик.
Унда Андижон вилояти Бўстон тумани марказида жойлашган Марказий деҳқон бозори ва автошоҳбекат жойлашган ҳудудга жума куни яқинлашишнинг иложи бўлмай қолади. Шу куни туманнинг турли ҳудудларидан минглаб кишилар бозорга келади. Бу ердаги тадбиркорлар бир муаммодан қийналмоқда. Автошоҳбекат бозорга айланиб қолган. Машиналар кира олмаслиги ҳақида сўз борган.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати мазкур масалага муносабат билдирди.
Муносабатда келтирилишича, "Ҳолат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди, туманда фақатгина ҳар жума куни қўшни туманлардан ҳам сотувчилар келиши ҳисобига автошоҳбекатнинг бир қисмига ҳам ёймачиларнинг чиқиб кетиш ҳолатлари кузатилар эди. Бугун ишчи гуруҳ томонидан керакли чоралар қўлланилиб, муаммо бартараф этилди. Ҳозирда барча сотувчилар, кўрилган чора-тадбирлар натижасида махсус расталарда савдо қилишлари учун бозор ҳудудига киритилди. Бундан ташқари автошоҳбекат тартибга келтирилиб, йўналишдаги транспортлар, автобус ва микроавтобуслар тартиб билан жойлаштирилди".
Аввалроқ, сайтимизда эълон қилинган танқиддан сўнг: Заврақ маҳалласига янги трансформатор ва симёғочлар ўрнатилаётганини хабар қилган эдик.
Мавзуга оид
09:52
Ўзбекистон автомобил бозорида фаоллик даражаси ошди
12:10 / 13.11.2024
Ўзбекистон уй-жой бозорида фаоллик даражаси пасайди
17:13 / 01.11.2024
Президент бозорларда нархларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўришни буюрди
08:00 / 07.10.2024