Жамият | 06:58 / 17.04.2021
7353
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда 13 ёшли бола довча тергани учун пичоқланди

Фото: Тергов департаменти

 2021 йилнинг 12 апрель куни 13 ёшли Т.Азизбек Термиз шаҳри «Кокилдор-ота» маҳалласида яшовчи Ш.Ўролнинг уйи ёнида ўрик дарахтидаги ғўра (довча)ларни тераётганди. Азизбекнинг бу "ўғирлигини" кўриб қолган 46 ёшли Ш.Ўрол 13 ёшли йигитни дарахтга яқинлашмаслигини айтиб, ҳайдайди.

Ўртада жанжал чиққач, Ш.Ўрол Т.Азизбекнинг қорин соҳасига бир маротаба пичоқ уриб, унинг ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказади.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ўрол процессуал тартибда ушланган.

Мавзуга оид