Ўзбекистон | 09:23 / 19.04.2021
2436
1 дақиқада ўқилади

«Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Деҳқонободни ривожлантиришга маблағ ажратилмоқдa»

Зойир Мирзаев бошчилигидаги раҳбарлар Деҳқонобод туманининг олис қишлоқларидан Дуоб қишлоғида бўлди. Ҳудудда қилинадиган ишлар юзасидан ҳисобот берилди.

«Вазирлар Маҳкамаси туманни ривожлантириш бўйича алоҳида қарори асосида 1589 гектар ерда қиймати 31 млрд 401 млн сўмлик писта ва коврак плантацияси, «Тадбиркорларни ривожлантириш офиси» МЧЖ ташкил этилади, - деди Зойир Мирзаев. Шунингдек, 40 млрд 725 млн сўм оилавий тадбиркорлик учун ажратилади».

Aҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида 45,8 млрд сўмлик 33 та лойиҳа амалга оширилишини, натижада яна 5000 нафарга яқин аҳоли бандлиги таъминланишини билдирди. Тумандаги 46 та маҳаллада «маҳаллабай» ишлаш тизими жиддий назоратга олинди.

Мулоқот давомида аҳоли томонидан айтилган айрим муаммоларни вилоят ҳокими шахсан ўзи бориб кўрган. Қишлоқда экотуризмни сақлаган ҳолда таъмирлаш ишларини олиб бориш тавсия этилди.

Мавзуга оид