Ўзбекистон | 10:53 / 20.04.2021
22194
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Илҳом Сафаров Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Илҳом Сафаров 1975 йилда Термиз туманида туғилган. 2002 йил Термиз давлат университетининг бакалавр, 2011 йил магистр йўналишларини тугатган. Мутахассислиги бўйича ўқитувчи.

Илҳом Сафаров меҳнат фаолияти давомида Термиз педагогика коллежи жисмоний тарбия ва биология фани ўқитувчиси, бўлим мудири, ишлаб чиқариш таълими бўйича директор ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи, Термиз мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ишлаб чиқариш таълими бўйича директор ўринбосари, Термиз банк коллежи директори, Термиз шаҳар халқ таълими бўлими мудири вазифаларида ишлаган. 2017 йилдан Сурхондарё вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи, 2018-2021 йилларда Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

У шу кунгача Сурхондарё вилоят маданият бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётганди.

Илҳом Сафаров бу лавозимда Чори Бегимқулов ўрнини эгаллади. 2019 йил сентябридан буён Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Чори Раҳмонович Бегимқулов 16 апрел куни президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган видеоселекторда ёшлар билан ишлашни лозим даражада ташкил этмагани учун ишдан олинган эди. 

Мавзуга оид