ФарДу ҳамда ҚДПИ ректорлари ҳукумат қарори билан ишдан олинди
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 21 апрель, чоршанба куни Фарғона давлат университети ҳамда Қўқон давлат педагогика институти ректорлари ишдан олинди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Фарғона давлат университети ректори Равшан Ҳасанович Мақсудов ҳамда Қўқон давлат педагогика институти ректори Маъмиржон Юсупович Отажонов республика Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан лавозимидан озод қилинди.
Эслатиб ўтамиз, олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов томонидан Қўқон давлат педагогика институти кескин танқид қилинган бўлиб, вазир институтда ўқув аудиторияларининг аянчли ҳолати, эски ўқув режа ва дастурлар билан ишлаётган педагоглар, институтнинг моддий имконияти мавжуд бўлса-да, аҳволни ўзгартиришга ҳаракат қилмаётган институт раҳбариятини танқид қилган эди.
13 апрел куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар бандлиги масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида, ёшлар билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйгани учун Фарғона давлат университети, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ҳамда Қўқон давлат педагогика институти ректорлари, шунингдек, Тошкент кимё-технологиялар институти Янгиер филиали директори лавозимидан озод этилиши билдирилган. Бошқа ректорлар қатъий огоҳлантирилган эди.
Мавзуга оид
16:35 / 15.04.2024
Ўзбекистон–Тожикистон олийгоҳлари ректорлари 2-форуми ўтказилди
15:29 / 04.10.2020
Ректорлар имтиёзли грант асосида ўқишга кирган хотин-қизларни уйига бориб табрикламоқда
15:40 / 09.09.2020
Қўқонда факультет декани 3 минг доллар, Самарқандда проректор ёрдамчиси 800 доллар билан қўлга тушди
21:32 / 28.04.2020