Жамият | 20:38 / 22.04.2021
8513
1 дақиқада ўқилади

Таъмирлаш ишлари боис «Қорасув-Бўка-Бекобод» автомобиль йўли ёпилди

Тошкент вилоятининг 4P – 20 «Қорасув-Бўка-Бекобод» автомобиль йўли транспорт воситаларининг ҳаракати учун вақтинча ёпилди, деб хабар қилмоқда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати.

Таъкидланишича, Тошкент вилояти, хусусан, Нурафшон шаҳрида олиб борилаётган кенг кўламдаги ободонлаштириш ва қайта қуриш ишлари муносабати билан айрим автомобиль йўлларида автомототранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилмоқда. Жумладан, Нурафшон шаҳар ҳокимининг фармойишига асосан 23 апрель куни 4Р-20 – “Қорасув-Бўка-Бекобод” автомобиль йўлининг 0-2 километрлари оралиғида транспорт воситалари ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Ҳаракат иштирокчиларидан ушбу ҳолатни инобатга олган ҳолда ҳаракатланишларини ҳамда “Йўл ҳаракати қоидалари” талабларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз, дейилади хабарда.

Мавзуга оид