Жамият | 17:44 / 23.04.2021
3225
2 дақиқада ўқилади

Навоийда рашк туфайли икки кишини пичоқлаган шахс қўлга олинди

Иллюстратив фото

Навоий шаҳрида рашк туфайли икки кишини пичоқлаган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 20 апрел куни соат 21:30 ларда 24 ёшли Х.Дониёр Навоий шаҳар С.Айний кўчасида яшовчи таниши 28 ёшли Х.Нигора ўзининг яшаш хонадонида 29 ёшли А.Жамшид билан ўзаро гаплашиб турганлигини кўриб қолган.

Сўнг, рашк туфайли ошхона пичоғи билан Х.Нигора ва А.Жамшидларнинг қорин соҳасига қасддан бир маротабадан уриб жароҳат етказган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Х.Дониёрга нисбатан жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «л» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид