Ўзбекистон | 08:05 / 24.04.2021
3420
2 дақиқада ўқилади

Навоийда «ГАИ»ни урган ҳайдовчига жазо тайинланди

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи тумани судида ЙПХ инспекторига «калла қўйган» ҳайдовчи иши кўриб чиқилди.

Суд раиси Ҳабибулло Тўхтаевнинг маълум қилишича, 1993 йилда туғилган фуқаро 2020 йил 11 декабрь куни «Nexia» машинасини Қўрғонча маҳалласи ҳудудида бошқариб бориб, ушбу йўналишда хизмат вазифасини ўтаётган Навоий вилоят ИИБ ЙҲХБ 3-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспекторларини кўриб қолади.

«ГАИ»ларнинг хизмат машинаси у томонга ҳаракатланганини кўрган ҳайдовчи машинадан тушиб, кўча ичкарисига қочган ва беҳосдан йиқилиб тушган. Унинг ортидан етиб келган инспекторлар мастлик ҳолатини аниқлаш учун ҳайдовчини тиббий кўрикка таклиф қилишади. Аммо у қонуний талабни бажармасдан, инспектор Ш.Жабборовга фаол қаршилик кўрсатиб, унинг юзига боши билан зарба берган ҳамда воқеа жойидан яширинган.

Суд томонидан ҳайдовчига Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Мавзуга оид