«Бизда авиачипталар нархи қўшниларимиздан бараварига қимматроқ» – Азиз Абдуҳакимов
Бугун, 26 апрел куни Ўзбекистондаги биринчи хусусий авиакомпания Qanot Sharq’нинг илк самолёти Тошкентга олиб келинди.
Самолётни кутиб олишга бағишланган тадбирда иштирок этган бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов авиация соҳасида монополияга барҳам берилганини қайд этди.
«Humo» авиакомпанияси ҳам ташкил қилиниши арафасида. Биз Ўзбекистонда рўйхатдан ўтиб, ўзимизга солиқ тўлаб, фуқароларимизга қулайроқ яратишда иштирок этмоқчи бўлган компанияларга барча шароитларни яратиб берамиз», деди Азиз Абдуҳакимов.
Шунингдек, бош вазир ўринбосари Ўзбекистон учун бошқа хусусий авиакомпанияларнинг очилиши фойдали бўлиши ҳақида гапирди.
«Ҳаммамизга маълумки, бизда ҳозир авиачипта нархлари фуқароларимиз учун ҳам, хорижлик сайёҳлар учун ҳам қимматлик қилади. Буни кўриш учун узоққа бориш шарт эмас. Масалан, Ўзбекистондан учадиган самолёт чипталари нархи билан Чимкент (Қозоғистон) ва Ўш (Қирғизистон) шаҳарларидан учадиган рейслар нархини солиштириш кифоя. Интернетга кирасиз ва солиштирасиз – бизда нархлар қанчадир фоизга ҳам эмас, бараварига қимматроқ. Бу эса мамлакатимизга сайёҳларни таклиф қилишда бошқалар билан рақобатлаша олмаслигимизга сабаб бўляпти. Нархларнинг қимматлиги натижасида «Умра+» дастури доирасида келиши кутилаётган кўплаб зиёратчилар ва сайёҳларни ҳам йўқотишимиз мумкин», дея бош вазир ўринбосарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Аввалроқ, Ўзбекистоннинг Qanot Sharq Airlines авиакомпанияси иккита Airbus А320-214 самолётини Ўзбекистонда UK32030 ва UK32031 рақамлари остида рўйхатдан ўтказгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
19:41 / 29.03.2024
Жамоат транспортидаги амалдорлар ва пиёдалар муаммосини бошдан кечирган вазир. Тошкентда «Автомобилсиз кун» акцияси
14:39 / 04.02.2024
«Жамоатчилик қўллови бизга куч беряпти» – вазир экология бўйича таклифлар тез қабул қилинаётгани ҳақида гапирди
19:50 / 30.01.2024
“Қисқа муддатда қозонхоналарга филтр ўрнатиш масаласини кўриб чиқамиз” – Экология вазири
18:47 / 30.01.2024