Жаҳон | 22:32 / 26.04.2021
10146
1 дақиқада ўқилади

Нигерия ҳарбий авиацияси самолёти янглиш тарзда ҳукумат қўшинларига зарба берди

Фото: Wikipedia

Нигерия ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчи самолёти «Боко ҳаром» террорчи гуруҳи жангариларига қарши амалиёт вақтида янглиш тарзда ҳукумат қўшинларига зарба берди. Бунинг оқибатида 20дан кўпроқ ҳарбий ҳалок бўлди.

 Vanguard маҳаллий нашрининг хабар беришича, бомба зарбаси 25 апрелда Маинок шаҳри яқинида террорчилар ҳужумидан ҳимояланаётган ҳарбий база кучларига ёрдамга ошиққан колоннага берилган.

Нигерия ҳарбий-ҳаво кучлари ушбу воқеа тергови бошланганини маълум қилган.

 

Мавзуга оид