Ўзбекистон | 13:12 / 26.04.2021
15470
1 дақиқада ўқилади

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи лавозимига - Хайрулла Сайдуллаевич Умаров тайинланди.

Хайрулла Умаров бугунга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи биринчи  ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Агентликда сўнгги бир ярим йил ичида учинчи раҳбар ишламоқда. Агентликнинг собиқ бошлиғи Равшан Ибрагимов қамалгач, 2019 йил охирида агентликка Бахтиёр Турсунов келганди. У 2020 йил ёзида лавозимини тарк этди ва унинг ўрнини Муҳаммадзокир Маматхонов эгаллади. Муҳаммадзокир Маматхонов 2021 йил февралида Наманган вилоятининг Уйчи тумани ҳокими сифатида иш бошлагач, агентлик раҳбарлиги бўш қолганди.

Мавзуга оид