Ўзбекистон | 09:16 / 27.04.2021
4833
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистондаги 4 та мактаб ва 1 та ОТМда коронавирус аниқланди

Нукус шаҳридаги «Прогресс» таълим ва ривожлантириш мактаби ва 34-, 15-сонли мактабларда таълим масофавий шаклга ўтказилган. Бунга таълим муассасаларида коронавирус аниқлангани айтилмоқда.

Шунингдек, Беруний туманидаги 1-, 54-умумтаълим мактабларида 24 апрель куни якуний дезинфекция ўтказилган. Айни пайтда ушбу мактаблардаги таълим жараёни икки ҳафтага онлайнга ўтказилди, деб хабар бермоқда туман тиббиёт бирлашмасининг матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, олдин Қорақалпоқ давлат университетидаги иккита факультетда талабалари орасида коронавирус аниқлангани ҳақида ёзгандик (https://kun.uz/24654576). Факультетларда ўқиш масофавий шаклга ўтказилган.

Мавзуга оид