Спорт | 14:32 / 29.04.2021
10298
1 дақиқада ўқилади

«Лейпциг» янги бош мураббийини эълон қилди

Германиянинг «Лейпциг» клуби жамоани тарк этиши аниқ бўлган Юлиан Нагельсманн ўрнига янги бош мураббийни эълон қилди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, янги мавсумдан бошлаб Австриянинг «Ред Булл Зальцбург» клуби бош мураббийи Жесси Марш «Лейпциг»ни бошқаради. Клуб 47 ёшли мутахассис билан 2 йиллик шартнома имзоланганини эълон қилган.

Аввалроқ, «Бавария» Нагельсманни бош мураббий сифатида эълон қилиб, 33 ёшли мураббий янги мавсумдан иш бошлаши ҳамда у билан 2026 йилгача шартнома имзолангани ҳақида хабар берганди.

Маълумот учун, Мюнхен клуби Юлиан Нагельсманн учун «Лейпциг»га 25 миллион евро товон пули тўлайди.

Мавзуга оид