Ўзбекистон | 15:04 / 29.04.2021
12596
1 дақиқада ўқилади
Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Фахриддин Давруков Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – шаҳар Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи тайинланди.
Ушбу лавозимни бугунга қадар Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаб келган Фахриддин Давруков эгаллади.
Президентнинг апрел ойи бошидаги қарори билан Фахриддин Давруков Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди. Ўшанда у бошқа ишга ўтиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:26 / 08.11.2024