Ўзбекистон | 17:07 / 30.04.2021
5365
2 дақиқада ўқилади

Вилоятлар кесимида мактабларнинг интернетга уланганлик кўрсаткичлари маълум қилинди

Кеча, 29 апрел куни АОКАда умумтаълим мактабларининг АКТ билан таъминланганлик ҳолати юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов ҳудудлар кесимида мактабларнинг тезкор интернетга уланганлиги кўрсаткичлари ҳақида маълумот берди.

 «Масалан, Сирдарё, Наманган ва Хоразм вилояти ҳамда Тошкент шаҳридаги 100 фоиз мактаблар тезкор интернетга уланган. Бу борада энг паст кўрсаткичлар эса Жиззах ва Қашқадарё вилоятига тўғри келади – 72 ва 76 фоиз.

 Бир-бирига энг олис бўлган мактаблар Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида жойлашган. Бу ўша ҳудудларга интернет кабелларини олиб боришни қийинлаштиради. Бу ерга кабел олиб бориш самарали эмас. Шунингдек, Навоий ва Хоразмда ҳам қийин. Бу ерларга инфратузилмани олиб бориш қийин. Албатта, бу ерларга ҳам кабелсиз бўлса-да, интернет олиб бориш ҳаракатини қиляпмиз.

Рустам Каримжонов

 Мактабгача инфратузилма келди. Энди нима қиламиз? Чунки инфратузилма боргани билан интернет ишлаб қолмайди. Бу худди маҳаллага трансформатор олиб келингани билан уйларда свет ёниб қолмаслигига ўхшайди. Унинг ички линияларига ҳам сим тортиш керак.

 Биз «Uztelecom» билан шартнома тузганмиз ва бу йил ҳудудлардаги мактабларга 100 фоиз ички локал линияларни тортиш ишларини ҳам амалга оширамиз», – Рустам Каримжонов сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид