Жамият | 21:04 / 01.05.2021
3381
1 дақиқада ўқилади

Андижон туманида захирага жамғарилган картошка талон-торож қилингани аниқланди

Андижон тумани заxирасига харид қилинган 646,6 млн сўмлик 149 тонна картошка сотиб юборилиб, сотувдан тушган пуллар талон-торож қилинган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан “Агробанк” АТБ Андижон вилояти филиали ва Андижон туман ҳокимлигининг мурожаатларига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги “Куйган-ёр деҳқон бозори” МЧЖ раҳбари У.Х. ва бошқалар қиш-баҳор мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захира қилиш мақсадида “Агробанк” АТБ Андижон филиали томонидан ажратилган маблағ ҳисобидан харид қилинган 646,6 млн сўмлик 149 тонна картошкани сотиб юбориб, сотувдан тушган пулларни талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.Х. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Булоқбоши тумани солиқ бош инспектори фирибгарлик жинояти устида ушланган эди.

Мавзуга оид