Ўзбекистон | 10:10 / 04.05.2021
23659
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Икки бемор вафот этди, шифохонага ётқизилган беморлар сони 3400дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда 300дан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилиб, яна икки бемор коронавирус қурбони бўлгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 3 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 92320 (+314) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 5 нафари Андижон вилоятида,
  • 6 нафари Бухоро вилоятида,
  • 5 нафари Жиззах вилоятида,
  • 2 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 5 нафари Наманган вилоятида,
  • 39 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 5 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 8 нафари Фарғона вилоятида,
  • 11 нафари Хоразм вилоятида,
  • 32 нафари Тошкент вилоятида,
  • 188 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар,
  • Бухоро вилоятида 8 нафар,
  • Жиззах вилоятида 7 нафар,
  • Навоий вилоятида 4 нафар,
  • Наманган вилоятида 14 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 51 нафар,
  • Фарғона вилоятида 6 нафар,
  • Хоразм вилоятида 6 нафар,
  • Тошкент вилоятида 51 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 136 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 88258 (+293) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 655 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3407 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид