Сурхондарёдаги АЁҚШда юз берган портлаш натижасида бир киши вафот этди
2021 йилнинг 4 май куни соат 09:30да Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани Озод маҳалласи ҳудудида жойлашган МЧЖга қарашли қурилиши тугалланмаган АЁҚШ биносида пайвандлаш ишларини олиб бораётган 52 ёшли Абдуназар А. шохобча ҳовлисида жойлашган 20-25 тонналик бензин ва дизел ёнилғисини сақлаш учун мўлжалланган цистерна устига бир ўзи пайвандлаш ускунасини олиб чиққан.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у пайвандлаш ишларини бошлаган вақтида цистерна ичида йиғилиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлгани натижасида ёнғин келиб чиққан. Ушбу ёнғин оқибатида Абдуназар А. “бутун танасининг 90-95 фоиз термик куйиши” ташхиси билан тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан МЧЖ раҳбари, 45 ёшли Нуриддин И.га нисбатан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
10:06 / 12.09.2024
Самарқандда газ портлаган «дом» аҳолиси эвакуация қилинмоқда
20:52 / 30.08.2024
Германияда Украина учун қурол ишлаб чиқарадиган Diehl компанияси заводида портлаш содир бўлди
00:20 / 25.08.2024
Францияда синагога яқинида портлаш содир бўлди
10:29 / 27.07.2024