Ўзбекистон | 17:48 / 07.05.2021
4986
1 дақиқада ўқилади

Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Жамшиджон Чориев Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган. У мазкур тайинловгача Ангор тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Ж.Чориев 1984 йилнинг 22 ноябрида Ангор туманида туғилган. 2005 йилда Ўзбекистон миллий университетини бакалавр, 2008 йилда Термиз давлат университетини магистратура йўналишлари бўйича тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – тарихчи.

Маълумот учун, Ёшлар ишлари агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги фармонига асосан ташкил этилган бўлиб, ёшлар билан боғлиқ соҳаларда ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш асосий вазифаси этиб белгиланган.

Мавзуга оид