Оққўрғон тумани ҳокими ўринбосари маъмурий жавобгарликка тортилди
Тошкент вилояти Оққўрғон тумани ҳокими ўринбосари маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
Маълум қилинишича, Оққўрғон туман ҳокимининг ўринбосари “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ёшларга ер ажратиш бўйича талабгор фуқаро М.Э.нинг 18.02.2021 йилдаги деҳқончилик қилиш учун ер ажратиб беришда амалий ёрдам беришни сўраб ёзган аризаси туман ҳокимлиги девонхонасидан шу кунга қадар рўйхатга олинмасдан туман ҳокимининг ўринбосари хизмат хонасида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, орадан 77 кун ўтган бўлсада мурожаатни рўйхатдан ўтказиш, кўриб чиқиш ва муаллифга жавоб хати юбориш чораларини кўрмаган.
Шу каби қонунбузилишига 600 нафардан ортиқ ёшларнинг ер ажратиб бериш ҳақидаги мурожаатлари бўйича ҳам йўл қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Оққўрғон тумани ҳокимининг ўринбосарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 43-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
13:57 / 29.10.2024
Скутер ва самокатдаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди
18:35 / 23.10.2024
Вояга етган квадроберлар 15 суткагача қамалиши мумкин — ИИВ
20:54 / 18.10.2024
Қозоғистонда хизмат машинасида нонга чиққан ҳоким ўринбосари жавобгарликка тортилди
17:20 / 17.10.2024