Ўзбекистон | 12:40 / 11.05.2021
2459
2 дақиқада ўқилади

Фирибгар ўзганинг номидаги «Captiva»ни танишига сотиб юборди

Фото: autobook

2020 йил 4 декабрь куни Тошкент шаҳрида яшовчи Р.У. таниши И.А.нинг «Captiva»сини ишончнома орқали Бойсуннинг Ширинобод маҳалласида яшовчи О.Н.га сотади. Улар машинани 17 600 долларга бахолашади. О.Н. машина учун Р.У.га 6 000 доллар бериб, қолган 9 600 долларни 23 ой муддатда ҳар ойига 800 доллардан тўлаб боришини айтади.

Келишув амалга ошгач, О.Н. 2021 йил январь ва февраль ойида Р.У.га 800 доллардан беради. Март ойи учун ҳисобланган 800 долларни эса бермайди. Р.У. «Captiva»ни қайтариб олиш ва ўртадаги келишувини бекор қилдириш учун  О.Н. Билан учрашганда у  «Captiva»ни Ширинобод маҳалласида яшовчи таниши А.Х.га 18 000 долларига савдо қилиб, 8 000 долларини олиб, қолган 10 000 долларини 2 йилга ойма-ой беришига келишиб, сотиб юборганлиги маълум бўлади.

У.Р. ушбу ҳолатни баён қилиб ИИБга ариза беради. Натижада 10 апрел куни О.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилади.

Мавзуга оид