Словакия AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўхтатди
AstraZeneca вакцинасидан фойдаланиш тўхтатилишига 47 ёшли аёлнинг ўлими сабаб бўлди.
Словакия AstraZeneca компаниясининг коронавирусга қарши вакцинасидан фойдаланишни тўхтатди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Зузана Элиашова маълум қилди.
«Словакия AstraZeneca компанияси вакцинаси билан эмлашни тўхтатди. Бу биринчи доза билан эмланмаганларга тааллуқли», – деди Элиашова.
Биринчи доза билан эмланганлар вакцинанинг иккинчи дозасини ҳам олади.
AstraZeneca вакцинасидан фойдаланиш тўхтатилишига 47 ёшли аёлнинг ўлими сабаб бўлди. Словакия фармацевтика регулятори аёлнинг ўлими AstraZeneca вакцинаси билан боғлиқлигини тасдиқлаган.
Аввалроқ Франция AstraZeneca вакцинасини янги штаммларга қарши қўлламасликка қарор қилганди.
Мавзуга оид
20:40 / 06.11.2024
AstraZeneca акциялари қиймати Хитойдаги терговлар фонида тушиб кетди
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
20:25 / 23.10.2024
Британияда норовирусга қарши дунёдаги биринчи вакцинани синовдан ўтказиш бошланди
23:59 / 08.10.2024