Жиззахда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида «Камаз» ҳайдовчиси вафот этди
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида «Камаз» ҳайдовчиси вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 7 май куни соат 03:10 ларда М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидан ўтувчи 976-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи 1992 йилда туғилган ҳайдовчи Isuzu юк машинасини Тошкент-Термиз йўналиши бўйлаб бошқариб келаётиб, ухлаб қолган. Сўнг, ўзидан олдинда йўл четида тўхтаб турган Қашқадарё вилоятида яшовчи 2000 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги «Камаз» юк машинасига бориб урилган.
Оқибатда «Камаз» ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Мавзуга оид
09:25 / 06.11.2024
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
22:09 / 14.10.2024
Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди
20:36 / 12.10.2024