Спорт | 16:14 / 13.05.2021
16830
1 дақиқада ўқилади

ЕЧЛ финали бошқа шаҳарга кўчирилди

УЕФА Чемпионлар Лигаси финали мезбонини ўзгартирди. 

Ўйин Португалиядаги «Драгау» стадионига кўчирилди. 

29 май кунги ўйинда стадионга финалчилар — «Манчестер Сити» ва «Челси»нинг 6 минг нафардан мухлиси киришига рухсат берилади.

Эслатиб ўтамиз, финал аслида Истанбулда ўтказилиши керак эди. Аммо Туркияда коронавирус билан вазият оғирлиги сабабли беллашув жойи ўзгартирилди.

Мавзуга оид