Ўзбекистон | 10:59 / 17.05.2021
2674
1 дақиқада ўқилади

Наманган—Чортоқ оралиғида поездлар қатнови вақтинча тўхтатилди

Фото: KUN.UZ

Темир йўл кўприги таъмирланиши  сабабли Наманган—Чортоқ йўналишидаги поездлар қатнови вақтинча тўхтатилди.

Наманган вилояти Транспорт бошқармаси ахборот хизмати хабар беришича, Наманган вилояти ҳудудида жойлашган Наманган—Чортоқ бекатлари оралиғидаги 108 км 7-пикетда жойлашган Чортоқсой темир йўл кўпригида темир-бетон кўпригини қайта таъмирлаш муносабати билан мазкур бекатлар оралиғида поездлар ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди.

Тошкент — Наманган — Андижон йўловчи поездлар қатнови Тошкентдан Намангангача ва Қўқон — Наманган — Андижон шаҳарлараро электропоезди Наманган бекатигача қўйилиши ҳамда юк ва йўловчи ташиш поездларнинг шакллантириш режасига вақтинча ўзгартиришлар киритилиши маълум қилинган.

Мавзуга оид