Ўзбекистон | 17:01 / 22.05.2021
4463
1 дақиқада ўқилади

Наманганда илк «Гул байрами»  қачон ўтказилган? «Гуллар карвони»-чи?

1961 йил 19-20 август кунлари Наманганда илк гул байрами – «Гул виставкаси» бўлиб ўтган. 

Ўшанда боғ радиоузелида «Гул ва гуллар байрами» деган махсус эшиттиришлар ташкил этилган.

Шаҳар марказий шифохонаси, энергокомбинат, 2-пахта тозалаш заводи, 3-мактаб, ёш техник ва натуралистлар станциясининг кўргазмалари эътироф этилган. 
Бу вақтда Наманган шаҳар раҳбари Зоҳиджон Йўлдошев эди.

Гуллар байрами тарихида «ГАЗ-21» автомашиналарида гуллар карвони уюштирилгани маълум. Аммо ҳақиқий маънодаги гуллар фестивали кейинги 2018, 2019 йилларда ўтказилган. Чинакам гул карвонлари ҳам шу йилларда намойиш этилган. 

Ўша пайтда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомашиналар, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш техникалари анвойи гуллар билан безатилган эди.

Мавзуга оид