Жаҳон | 18:03 / 24.05.2021
5149
1 дақиқада ўқилади

Литва ўз фуқароларига Беларусни тарк этишни тавсия қилди

Қайд этилишича, бу тавсия Ryanair авиакомпанияси самолётининг Минскда мажбуран қўндирилиши ва унинг бортида бўлган NEXTA Telegram-канали асосчиси Роман Протасевичнинг қўлга олиниши билан боғлиқ.

Литва ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига Беларусни зудлик билан тарк этиш, бу давлатга боришни режалаштирганларга эса режасидан воз кечишни тавсия қилди.

Қайд этилишича, бу тавсия Ryanair авиакомпанияси самолётининг Минскда мажбуран қўндирилиши ва унинг бортида бўлган NEXTA Telegram-канали асосчиси Роман Протасевичнинг қўлга олиниши билан боғлиқ.

Таъкидланишича, Беларусь ҳукуматининг бундай ҳаракати нафақат беларусликлар, балки республика ҳудудида бўлиб турган хорижликлар учун ҳам хавфлидир.

23 май куни Афина-Вилнюс йўналишида парвоз қилаётган Ryanair авиакомпанияси самолёти миналаштирилгани тўғрисидаги хабардан сўнг Минск аэропортига мажбуран қўнди. Самолёт аэропортга қўниши билан унинг бортида бўлган Протасевич қўлга олинди.

Протасевич экстремизм ва терроризмда айбланмоқда. У 15 йилгача муддатга қамалиши мумкин.

Мавзуга оид