Жаҳон | 18:51 / 25.05.2021
7332
1 дақиқада ўқилади

Конгода вулқон отилиши оқибатида ўнлаб кишилар ҳалок бўлди

Гома вулқон обсерваторияси раҳбари Селестин Касерека Махинданинг айтишича, кўплаб одамлар эвакуация вақтида тутун ва заҳарли газ таъсирида ҳалок бўлган.

Фото: AP

Конгодаги Ньирагонго вулқони отилиши оқибатида 32 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Global News.

Фуқаро мудофааси бошқармаси раҳбари Жозеф Макундининг сўзларига кўра, тўққиз киши тириклай ёниб кетган, беш киши тутундан заҳарланиб ўлган.

Гома вулқон обсерваторияси раҳбари Селестин Касерека Махинданинг айтишича, кўплаб одамлар эвакуация вақтида тутун ва заҳарли газ таъсирида ҳалок бўлган.

Хабар қилинишича, лава оқими беш юзга яқин бинога зарар етказган.

Вулқон отилиши 22 май куни кечқурун бошланган. Ньирагонго вулқони Киву кўлидан 20 километр масофада жойлашган бўлиб, у мазкур ҳудуддаги саккизта вулқондан биридир. 

Мавзуга оид