Солиқ қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди
Давлат солиқ қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда ДСҚ ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон президент қарори билан Жаҳонгир Иброҳимович Абдиев Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида иш бошлади.
Жаҳонгир Абдиев 1982 йил Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 2004 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ташқи иқтисодий фаолият мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У солиқ органларидаги фаолиятини 2005 йилда Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекцияси инспектори лавозимидан бошлаган.
Ж.Абдиев бунга қадар Давлат солиқ қўмитаси Хавфни таҳлил қилиш ва солиқ тўловчиларни сегментлаш департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
У солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.
Мавзуга оид
09:24 / 03.11.2022
Масофавий тўловлар тикланди. Бу имконият нега ўчириб қўйилганди?
13:34 / 29.04.2022
“Идентификация коди бўлмаган товарни сота олмайдиган тизим жорий қиляпмиз” – Солиқ қўмитаси масъули
12:44 / 29.04.2022
“Самарасиз ва алоҳида шахсларга берилган солиқ имтиёзларини бекор қиламиз” – Солиқ қўмитаси масъули имтиёзлар ҳақида
11:00 / 10.06.2021