Жаҳон | 09:13 / 26.05.2021
14418
2 дақиқада ўқилади

АҚШ бомбардимончи самолёти Болтиқ устидан ҳақиқий авиабомбалар билан учиб ўтган

Фото: Getty Images

АҚШнинг B-52H Stratofortress стратегик бомбардимончи самолёти ўтган ҳафта Болтиқ устидан учиш вақтида MK-82 авиабомбалари билан қуролланган бўлган. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари маълум қилди

Америкалик ҳарбийлар томонидан эълон қилинган фотосуратларга кўра, самолёт 21 май куни Испаниядаги Морон авиабазасидан учиши олдидан унинг бомба бўлмасига 9та авиабомба юкланган. Бомбардимончи умумий ҳисобда 51та MK-82 бомбасини таший олади.

Таъкидланишича, самолёт Латвиядаги полигонга учган ва у ерда «Латвия ҳарбий самолётлари билан биргаликда машғулот парвозларини амалга оширган».

АҚШда маълум қилинишича, бундай миссиялар бутун дунё бўйлаб ҳар қандай таҳдид ва чақириққа жавоб бериш учун зарур тайёргарликни оширади.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Европадаги қўмондонлиги 24 май куни 2та B-52H Stratofortress бомбардимончиси Қора денгиз устида парвоз амалга ошириб, ҳудуддаги нишонларга зарба беришни машқ қилганини маълум қилган. 

Маълумотларга кўра, 18 май куни Испаниядаги Морон базасига АҚШнинг Барксдейл авиабазасидан B-52H Stratofortress тезкор гуруҳи келган.

Мавзуга оид