Спорт | 23:07 / 26.05.2021
10200
1 дақиқада ўқилади

Конте «Интер» билан шартномани бекор қилди

«Интер» бош мураббий Антонио Конте билан ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилди.

Аввалроқ италиялик мутахассис ва миланликлар раҳбарияти ўртасида келишмовчилик юз бергани хабар қилинганди. Клуб раҳбарияти молиявий инқироз туфайли сармоялар миқдорини қисқартириш ва жамоадаги иш ҳақини 20 фоизга камайтиришни хоҳлади. Конте эса бу режани клуб амбицияларига зид деб ҳисоблаб, келаси мавсумни муваффақиятли ўтказиш учун таркибни кучайтириш лозим деб ҳисоблади. 

Маълумот ўрнида, 51 ёшли мутахассис 2019 йилнинг ёзида «Интер» бош мураббийига айланиб, якунланган мавсумда жамоа билан А Серия чемпионлигини қўлга киритди.

Мавзуга оид