Ўзбекистон | 10:09 / 26.05.2021
13906
2 дақиқада ўқилади
Коронавирус: Кунлик ҳолатлар сони 200дан ошиқ, яна икки бемор вафот этди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда яна 200дан ортиқ кишида касаллик қайд этилиб, пандемия бошидан буён коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 99 минг нафардан ошгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 25 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 99064 (+215) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 1 нафари Андижон вилоятида,
- 1 нафари Бухоро вилоятида,
- 3 нафари Жиззах вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 4 нафари Наманган вилоятида,
- 46 нафари Самарқанд вилоятида,
- 5 нафари Сирдарё вилоятида,
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 4 нафари Фарғона вилоятида,
- 2 нафари Хоразм вилоятида,
- 38 нафари Тошкент вилоятида,
- 104 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар,
- Бухоро вилоятида 5 нафар,
- Жиззах вилоятида 4 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
- Навоий вилоятида 3 нафар,
- Наманган вилоятида 3 нафар,
- Самарқанд вилоятида 34 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
- Фарғона вилоятида 2 нафар,
- Тошкент вилоятида 28 нафар,
- Тошкент шаҳрида 201 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 94683 (+298) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 684 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3697 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022