Жамият | 16:51 / 26.05.2021
3846
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси билан машина бошқариб юрган шахс ушланди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жойлашган ЙПХ масканида сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси билан машина бошқариб келган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 20 май куни Бойсун тумани ҳудудида жойлашган «Дарбанд» ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 3-сафарбарлик гуруҳи йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан Музработ–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Музработ туманида яшовчи А.Қ. бошқарувидаги «Лассети» автомашинаси назорат тартибида тўхтатилган.

Ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилганда, ЙПХ ходимида ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳақиқий эканига шубҳа уйғонган. Шундан сўнг А.Қ.нинг ҳайдовчилик гувоҳномаси холислар иштирокида расмийлаштириб олинган. Ласетти автомашинаси эса вақтинчалик жарима майдончасига қўйилган.

Қайд этилишича, ҳайдовчилик гувоҳномаси мутахассислар томонидан текшириб кўрилганда, у сохта бўлиб, рангли пуркагичли принтерда тайёрлангани аниқланган.

Таъкидланишича, ҳуқуқбузарга нисбатан Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноий иш қўзғатилган.

Мавзуга оид