Қатар Ғазо секторини тиклашга 500 млн доллар ажратди
Қатардан ташқари Миср ва АҚШ ҳам Ғазо секторини тиклашга ёрдам беришини билдирган.
Қатар фаластинликларни қўллаб-қувватлашда давом этади, Ғазо секторини тиклаш ишларига 500 млн доллар йўналтиради, деб маълум қилди Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдурраҳмон Ал Танийга таяниб.
«Қатар амири, шайх ҳазрати олийлари Тамим бин Ҳамад Ал-Танийнинг фармонига мувофиқ, Қатар Ғазони тиклашга 500 млн доллар миқдорида ёрдам беришини эълон қилади», деди у.
Ал-Танийнинг қўшимча қилишича, Қатар фаластинликларни қўллаб-қувватлашда давом этади.
Қатардан ташқари Миср ва АҚШ ҳам Ғазо секторини тиклашга ёрдам беришини билдирган. Қоҳира Ғазога 500 млн доллар, АҚШ эса тезкор равишда 37,5 млн доллар ва кейинчалик миллионлаб доллар ажратишини маълум қилган.
Мавзуга оид
10:40 / 13.09.2024
Қатар ўзбекистонлик талабалар учун таълим грантлари сонини кўпайтириши мумкин
12:16 / 10.09.2024
Саида Мирзиёева Қатарга ташриф буюрди
13:36 / 19.08.2024
Миср: Ғазода ўт очишни тўхтатиш - минтақада кескинликни бартараф этиш учун асос
11:45 / 19.08.2024