Хорижда 1,7 миллион ўзбекистонлик меҳнат муҳожири бор — Қонунчилик палатаси
Қайд этилишича, айни пайтда Россиядаги меҳнат фаолиятини амалга ошираётган хорижий фуқаролар сони бўйича Ўзбекистон биринчи ўринда туради.
Жорий йилнинг 26 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Маълум қилинишича, бугунги кунда 1,7 миллион ўзбекистонлик чет элда, асосан, Россия ва Қозоғистонда меҳнат қилмоқда. Мамлакат аҳолисининг 55 фоиздан ортиғи ёшлардан иборатлиги ҳамда йилига меҳнат бозорига 600 мингга яқин ишчи кучи кириб келаётгани мазкур муаммони янада чигаллаштираётгани таъкидланган.
Қайд этилишича, айни пайтда Россиядаги меҳнат фаолиятини амалга ошираётган хорижий фуқаролар сони бўйича Ўзбекистон биринчи ўринда туради.
Шунингдек, вақтинчалик меҳнат фаолиятига жалб қилиш бўйича Россиянинг 26 та, Қозоғистоннинг 14 та иш берувчи корхоналари билан ҳамкорлик шартномалари, шунингдек, Россия ўрта махсус ва олий таълим муассасалари билан Ўзбекистон фуқароларига касбий таълим бериш, уни баҳолаш ҳамда рус тилига ўргатиш ишлари бўйича икки давлат ҳудудида амалга оширишга қаратилган битимлар имзоланган.
Хорижда меҳнат мигрантларини ҳуқуқий, моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ бир қанча муаммолар юзага келмоқда. Хусусан, иш берувчининг шартнома шартларини бажармаслик, иш ҳақини кечиктириш ёки тўламаслик, меҳнат ва миграция талабларига риоя қилмаслик, солиқдан қочиш учун мигрантларни норасмий ишлатиш ҳолатлари кўп кузатилмоқда.
Йиғилишда меҳнат мигрантлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида «Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонунни қабул қилишни тезлаштириш масаласи кўриб чиқилган.
Аввалроқ, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали Россияга ишлагани борган ўзбекистонликлар яшаш шароитлари ва маошлар ваъда қилингандек эмаслиги, ходимлар манфаатига зид меҳнат шартномалари тузилаётганини таъкидлашганди.
Мавзуга оид
10:09 / 15.09.2024
Россияга ишлаш учун кетган ўзбекистонлик бахтсиз ҳодисага учради
18:12 / 27.06.2021
Коронаможаро: 68 фуқаро Жанубий Кореяга ишлагани кетолмаяпти. Олдинроқ борганларда коронавирус аниқланган
14:52 / 08.05.2021
6 нафар меҳнат муҳожири Ўзбекистонга қайтарилди
17:28 / 10.11.2020