Фарғона вилояти прокуратурасида оммавий ахборот воситалари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди
Матбуот анжуманида Фарғона шаҳридаги шов-шувга айланган "555" дорихонасида содир этилган босқинчилик жинояти видеокузатув камералари орқали фош бўлганлиги, жойларда 16 мингга яқин кузатув камералари ўрнатилганлиги, содир этилган 157 та жиноят айнан кузатув камераларга муҳрланиб қолган тасвирлар орқали очилганлиги соҳа ходимлари томонидан маълум қилинди.
Kun.uz мухбири вилоят миқёсида турли мавзулардаги қонунбузилиш ҳолатлари ўз аксини топган мурожаатлар кўплаб келаётганлиги, айрим жойларда оддий муаммолар ҳам ўз ечимини топишда оқсоқланаётганлиги ҳақида тўхталди. Бунга жавобан вилоят прокурори ўринбосари томонидан муаммоларни самарали ечим топишида ОАВ билан ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим омил эканлиги билдирилди.
“Келажакда ОАВ ва блогерлар билан ишлаш бўйича мунтазам равишда дастурлар асосида, режа асосида ҳамкорлик қилиб борамиз. Ижтимоий тармоқларда резонанс берувчи маълумотлар, хабарлар юзасидан ўз вақтида муносабат бериш масалалари прокуратура органлари томонидан доим кўриб чиқилади. ОАВ сўровига асосан маълумот тақдим этилади. Биз ОАВ билан ҳамкорликка доим тайёрмиз”, - дейди Kun.uz мухбири билан суҳбатда вилоят прокурорининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта ёрдамчиси Нодиржон Жалолов.
Мавзуга оид
13:10 / 10.11.2024
“Баҳордан бошлаб қишга тайёрланамиз” – қиш қаршисидаги фарғоналиклар
20:56 / 20.10.2024
9 ойда иш ҳақи ва нафақа пулларидан 5,2 млрд сўм талон-торож қилингани маълум қилинди
18:34 / 11.10.2024
Прокуратура тизимида сунъий интеллект жорий қилинади
10:06 / 10.10.2024