Ўзбекистон | 17:14 / 29.05.2021
6901
1 дақиқада ўқилади

«Меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Хориждаги ўзбекистонлик мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоялаш мақсадида «Меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши кутилмоқда.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг юридик бошқармаси бошлиғи Камола Шукурова Kun.uz билан суҳбатда қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани ва унда нималар назарда тутилаётгани ҳақида маълумот берди.

«Афсуски, меҳнат миграцияси соҳасида ҳуқуқий тартибга солинмаган жиҳатлар мавжуд. Бу – меҳнат миграциясига анча йиллар давомида панжа ортидан қаралгани билан боғлиқ.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси президентининг 6012-сонли фармони асосида «Меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳасида фуқароларнинг пенсия таъминоти билан боғлиқ қатор ҳолатлар, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари, уларни хорижга юбораётган юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, иш берувчининг ўз мажбуриятларини бажараётгани юзасидан мониторинг қилишга оид нормалар киритилган», – деди Камола Шукурова.

Мавзуга оид