Сенат халқ депутатлари Денов туман Кенгашининг ноқонуний қарорини бекор қилди
Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида Сурхондарё вилояти Денов тумани Кенгаши қарорининг қонунийлиги тўғрисидаги масала кўриб чиқилган ва қонунчиликка зид деб топилиб, бекор қилинган. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Олий Мажлис Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан халқ депутатлари Денов тумани Кенгашининг 2020 йил 19 ноябрдаги «Туманда шартнома мажбуриятларини бажармаётган, ер ижара шартномасига қисман ўзгартириш киритилаётган, янгидан ташкил қилинаётган ва қўшимча ер майдони олаётган фермер хўжаликларининг фаолиятини кўриб чиқиш тўғрисида»ги 123/25-06-сонли қарорининг қонунийлиги ўрганиб чиқилган.
Қайд этилишича, мазкур қарор билан тумандаги «DENOV AGRO-PILLA» МЧЖнинг Хазорбоғ, Охунбобоев, Ғалаба, Ўзбекистон ҳудудларидаги 114,23 гектар ер майдони туман ҳокимлиги захирасига қайтарилган. Хусусан, қарорнинг 2-бандида тумандаги 9та пахта ва ғаллачилик фермер хўжалиги билан туман ҳокимлиги ўртасида тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномаси бекор қилиниши, 5-бандида қатор фермер хўжаликлари билан тузилган ер ижараси шартномаларига ўзгартириш киритилаётган фермер хўжаликлари сони тасдиқланиши назарда тутилган.
Аммо амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва бошқа тадбиркорлик субъектлари ҳамда ҳокимлик ўртасидаги шартномавий ҳуқуқий муносабатларга аралашиш ваколати мавжуд эмас.
Бундан ташқари, Фуқаролик кодексининг 382-моддасига мувофиқ агар турли қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.
Шунингдек, Ер кодексининг 24-моддаси ҳамда «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасига кўра ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилиши белгиланган.
Юқорида келтирилган қонунлар ва кодексларга асосланиб, Олий Мажлис Сенати халқ депутатлари Денов тумани Кенгашининг 2020 йил 19 ноябрдаги «Туманда шартнома мажбуриятларини бажармаётган, ер ижара шартномасига қисман ўзгартириш киритилаётган, янгидан ташкил қилинаётган ва қўшимча ер майдони олаётган фермер хўжаликларининг фаолиятини кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарори қонунчиликка зид деб топиб, уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилган.
Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят кенгаши Денов тумани ҳокимининг қарорини бекор қилди
Сенат Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг ноқонуний қарорини бекор қилди
Мавзуга оид
14:40 / 22.08.2024
Мактабга эмас, қамоққа: Деновда 9-синф ўқувчиси қамоққа олинди
12:50 / 22.05.2024
Сурхондарёда фуқаро ҳовлисида кўп миқдорда кўкнори ўстириб келаётгани аниқланди
21:33 / 16.05.2024
“Рулда судя бўлганини кўрганлар бор” – Деновда ЙТҲда ҳалок бўлган адвокатнинг яқинлари
11:49 / 13.05.2024