Шавкат Мирзиёев Алишер Навоий мақбарасини реконструкция қилиш лойиҳаси билан танишди
Ўзбекистон Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги Алишер Навоий мақбарасида қурилиш-тиклаш ва ободонлаштириш ишлари олиб боради. Лойиҳа 31 май куни президент Шавкат Мирзиёевга тақдимот қилинди.
2020 йил 19 октябрда қабул қилинган, Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига доир президент қарорида мутафаккирнинг мақбарасини ободонлаштириш имкониятларини ўрганиб чиқиш вазифаси юклатилган эди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу топшириқ ижросини таъминлаш доирасида Ўзбекистон расмийлари афғонистонлик ҳамкасблари билан биргаликда мақбарани жойига бориб ўрганган. Ўрганишлар натижасида анъанавий меъморчилик, санъат ва безак элементларидан фойдаланган ҳолда мақбарани таъмирлаш ва тиклаш лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Бугун тақдим этилган лойиҳага кўра, мақбаранинг кириш ва қолган йўлакларига Навоийнинг ҳикматли сўзлари битилган китоб кўринишидаги белгилар қўйилади, декоратив ўтиргичлар ўрнатилади.
Кириш қисмида 8 бурчакли масжид бунёд этилади. Мажмуа ҳудуди кўкаламзорлаштирилади.
Кириш пештоқидан ҳовли қисмининг чап ва ўнг томонида ёпиқ услубда айвонлар барпо этилади. Мақбаранинг ташқи кўринишига безак берилади. Гумбаз, мақбара олди ва ён қисмлари майолика элементлари билан ишланади.
Давлат раҳбари лойиҳалар билан танишиб, мутасаддиларга уларни сифатли амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди, дейилади расмий релизда.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024