Ўзбекистон | 18:24 / 31.05.2021
2140
2 дақиқада ўқилади

Етти нафар мактаб битирувчиларини ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Фото: KUN.UZ

Фарғона вилоятида мактаб битирувчиларини Корея халқаро университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди, дея хабар бермоқда Бош Прокуратура департаменти ахборот хизмати.

Таъкидланишича, «I.K.», «A.C.» ва «R.s.» МЧЖ раҳбарлари ва бошқалар олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, «H.I.» МЧЖ  ва Корея халқаро университети ўртасида тузилган меморандум бекор қилинган бўлса-да, «H.I.» МЧЖ билан сохта шартнома тузади. Улар тўлов амалга оширган мактаб битирувчиларини Корея халқаро университетига имтиҳонсиз ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилади ва 7 нафар фуқаронинг 20,5 миллион сўмини алдов йўли билан қўлга киритади.

Хабарда таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани хабар берилган.

Аввалроқ, Қўқон шаҳридаги автомактаб ўқитувчиси пора билан қўлга тушганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид