Ўзбекистон | 14:25 / 01.06.2021
5884
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга яна 70 минг доза «Спутник V» вакцинаси олиб келинди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1 июнга ўтар кечаси Ўзбекистонга Россиядан «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 1-компоненти олиб келинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Апрель ойида Ўзбекистонга ушбу вакцинанинг 100 минг дозаси келтирилган эди (унинг 50 минг дозаси 1-компонент, 50 минг дозаси 2-компонент). 

Шунингдек, ўтган вақт мобайнида AstraZeneca вакцинасидан 660 минг доза, ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидан жами 3,5 миллион доза (27 мартда 1 миллион доза, 27 апрелда 1 миллион доза, 18 майда 1 миллион доза ва 19 майда 500 минг доза) келтирилган.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 4 миллион 330 минг дозага етмоқда. Айни пайтга қадар шундан 2 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланган.

Мавзуга оид