Сирдарё вилоятида «Ласетти»нинг газ баллони портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
Сирдарё вилоятида “Ласетти” автомашинасида газ баллони ёрилиши содир бўлди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Бугун, 1 июнь соат 03:40ларда Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Зафар қишлоғида яшовчи фуқаронинг бошқарувидаги “Ласетти” автомашинаси Сирдарё вилояти Оқолтин тумани “Янги Давр” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Термиз-Тошкент” йўлида ҳаракатланиб кетаётган вақтда автомашинага ўрнатилган газ баллонида портлаш содир бўлган.
Натижада, автомашинада бўлган икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган ҳамда ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи турли даражада жароҳат олиб, Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.
Айни вақтда, вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва Прокуратура ходимлари томонидан ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:20 / 30.10.2024
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
15:54 / 29.10.2024
Тошкент туманидаги қарийб 43 минг хонадонда номаълум муддатга газ ўчирилади
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
09:39 / 24.10.2024