Жаҳон | 02:17 / 02.06.2021
5830
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ Хитойнинг Sinovac вакцинасини фавқулодда қўллашга рухсат берди

Фото: AP

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитой Sinopharm компаниясининг коронавирусга қарши Sinovac-CoronaVac вакцинасини фавқулодда қўллашга рухсат берди.

«Бугун Sinovac-CoronaVac вакцинаси хавфсиз, самарали ва сифати кафолатланган деб тан олингандан кейин ЖССТнинг фавқулодда қўллаш учун рухсат берилган вакциналари рўйхатига киритилганини маълум қилишдан хурсандман», деб айтган ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус.

7 май куни ЖССТ Sinopharm вакцинасини фавқулодда қўллашга тавсия қилганди. Ўшанда Гебрейесус Sinovac ЖССТ хавфсиз ва самарадор деб топган олтинчи вакцина бўлганини маълум қилган. 

Бугунги кунда ЖССТнинг фавқулодда қўллаш учун рухсат этилган вакциналари орасида Pfizer ва BioNTech, Johnson&Johnson, Moderna ва AstraZeneca компаниясининг иккита вариантдаги вакциналари бор.

Мавзуга оид