Бухородан Тошкентга олиб кетилаётган сифатсиз гўштлар Навоийда тўхтатиб қолинди
Навоий вилоятида Тошкентга олиб кетилаётган сифатсиз гўштлар тўхтатиб қолинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ППХ ва ЖСТБ карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 4-5 июнь кунлари Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган «Самарқанд» ЙПХ масканида Бухоро вилоятидан Тошкент шаҳрига сифатсиз гўшт ва гўшт маҳсулотлари олиб кетаётган шахслар аниқланган.
Жумладан, 4 июнь куни соат 23:20 ларда Бухоро вилояти, Пешку туманида яшовчи 1983 йилда туғилган Н.Ҳ. бошқарувидаги «Ласетти» Навоий вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари томонидан тўхтатиб текширилган.
Текширув давомида машина юкхонасида 105 килограмм келиб чиқиши номаълум бўлган йирик шохли қорамол гўштини ветеринария-санитария қоидалари талабларига зид равишда Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланган.
Шунингдек, жорий йил 5 июнь куни соат 00:25 ларда Бухоро вилояти, Пешку туманида яшовчи 1998 йилда туғилган О.А. бошқарувидаги ISUZU юк машинаси Навоий вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари томонидан тўхтатиб текширилган. Текширув давомида, машина юкхонасида 160 килограмм келиб чиқиши номаълум бўлган йирик шохли қорамол гўшти, йирик шохли қорамолнинг 200 дона калласи ҳамда 12 та қопда 1 500 килограмм бўлган товуқ гўшти, жами 3 тоннага яқин маҳсулотларни олиб кетаётганлиги аниқланган.
Ушбу олиб кетилаётган маҳсулотларнинг сифатига аниқлик киритиш мақсадида вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда масъул ходимлар томонидан текширилганда, фуқаро ушбу гўшт маҳсулотлари ветеринария-санитария қоидалари талабларига зид равишда Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги маълум бўлган.
Қайд этилишича, юқоридаги ҳолатлар юзасидан фуқароларга нисбатан Маъмурий кодекснинг 109-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб тушунтириш ишлари олиб борилган.
Мавзуга оид
21:40 / 02.10.2024
Қирғизистон Ўзбекистон туфайли гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилгани маълум бўлди
08:08 / 13.07.2024
“150 бола овқатига 300 грамм гўшт” – Пешку ҳокими боғчадаги гўштни тарозига торттириб кўрди
10:16 / 12.05.2024
Сурхондарёда истеъмолга яроқсиз 1,5 тонна гўшт тўхтатиб қолинди
12:10 / 22.04.2024