Жамият | 13:02 / 07.06.2021
11658
2 дақиқада ўқилади

«Болаларим етим, аёлим бева бўлиб қолмасин» – Ҳиндистонда қолган ҳамюртимизга кўмак зарур

Айни пайтда Марибжон Дармонов Ҳиндистонда мураккаб операция учун тайёрланмоқда. Унинг турмуш ўртоғи Муножатхон Дармонова ўз жигарини бериб, эрининг ҳаётини сақлаб қолмоқчи.

«Шаҳрихонликмиз, эрим Марибжон Дармонов 6 йилдан бери жигар циррози хасталиги билан даволаниб келади. Охирги 1,5 йилда буткул ётиб қолди, қорнидан муттасил зардоб олиб турадиган бўлдик. Андижонда, Тошкентдаги Воҳидов номли марказда даволандик. Шифокорлар ягона чора жигар алмаштириш эканини айтишди.

Бор будимизни тўплаб Ҳиндистонга келдик. Текширувлардан ўтдик, менинг ҳамма таҳлилларим жигарим эримга тўғри келишини кўрсатди. Ҳозир жигаримнинг бир қисмини беришга тайёрман. Фақат операция учун маблағ, яшаш, дори-дармонларга жуда қийналяпмиз. Худо хайрингизни берсин, бизга ёрдам қилинг», – дейди Муножатхон йиғлаб.

«Икки нафар фарзандим бор. Аёлим билан янги рўзғор қилиб чиққанмиз. Бу касаллик туфайли неча йилларки болаларимни эркалай олмайман, қучиб кўтара олмайман. Болаларим етим бўлиб қолишини ўйласам, кўзларим ёшга тўлади. Аёлим ҳам жуда ёш, турмуш юки, менинг ташвишим шунга тушди. Эсон-омон операцияларни ўтказиб олиб, болаларим ёнига соғайиб қайтсам, мендан бахтли одам йўқ», – деди Марибжон биз билан суҳбатда.

Марибжон Дармоновга оид маълумотлар:

Агробанк: 8600041756748944 (Саодат Ёқубова номида)

Сбербанк: 4817760349851430 (Баҳромжон Умаров номида)

Виза: 4231200000980671 (Соҳиба Итолмасова номида)

Телефон: +998999825386

Эр-хотиннинг бир-бирига тиргак бўлгани жуда ибратли. Лекин бечора аёлнинг мусофир юртда, бемор билан сарсон бўлиши жуда оғриқли. Саховатли ўзбек халқи ўзининг бир фарзандига албатта ёрдам қўлини чўзишига ишонамиз.

Аброр Зоҳидов

Мавзуга оид