Ўзбекистон | 19:22 / 12.06.2021
6205
1 дақиқада ўқилади

Онасини арматура билан урган фуқаро ИИБга олиб борилди

Жарқўрғон тумани Хўжақишлоқ маҳалласида яшовчи Ш.Ж. ИИБ ходимлари унга нисбатан куч ишлатгани ҳақида ижтимоий тармоқларда видеолавҳа эълон қилган.

Ушбу ҳолат бўйича Сурхондарё вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди. 

Тафсилотларга кўра, Ш.Ж. уй-жой масаласидаги низо сабаб, маст ҳолатда онаси Ш.Р.ни арматура билан урган. Пичоқ олиб арофдагиларга ўлдириш билан таҳдид қилган. Она ўғлига чора кўриш ҳамда тинчлантиришни сўраб профилактика инспекторларига телефон қилган.

Инспекторлар Ш.Р.нинг уйига бориб, Ш.Ж.дан пичоқни олиб қўйган ва тинчлантириб кетган.

Шундан сўнг Ш.Ж. дўконга бориб фуқаролар билан жанжаллашган. 

Ходимлар Ш.Ж.ни нарколог хонасига олиб бориб текширувдан ўтказиб, ИИБ биносига олиб борган.

Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид